Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қатъий назар уларни тартибга солиб турувчи ҳам, бевосита назорат қилувчи ҳам давлатнинг ўзидир. Шунинг учун айирбошлаш эркинлиги назариясини қабул қилиш мутлақо дуруст эмас. Чунки Ислом давлати айрим тижоратларнинг четга чиқишига рухсат берса, айримларини тақиқлайди. Гарчи ўз фуқароларининг ички-ташқи тижоратларида кўз-қулоқ бўлиб туришнинг ўзи билан кифояланса-да, аҳли ҳарб ва аҳли аҳд савдогарлари билан бўладиган муомалани ўзи белгилайди.


2. Тижоратга оид ҳимояланиш:
Тижоратга оид ҳимояланиш назарияси хориж билан айирбошлашларни мувозанатга келтириш учун давлатнинг аралашувини тақозо қилади. Ундан мақсад савдо балансига таъсир қилиш ва дефицитни қоплашдир. Негаки, импорт билан экспорт орасидаги мувозанат ўз-ўзидан юзага келмайди, дефицит ҳам ўз-ўзидан қопланмайди. Бунинг учун тижоратга оид ҳимояланиш бўлиши шарт. Шунга кўра, божхона солиқлари солинади, экспорт ва импорт чекланади.


Бу назария нуқсонлидир. Чунки унда давлат хориж билан айирбошлашларни мувозанатга келтириш ёки дефицитни қоплаш учунгина аралашади. Давлатнинг шу иш билангина чекланиши тўғри эмас. Ислом давлатининг аралашуви бошқа давлатлар билан саломга яраша алик қабилида иш тутиш, мамлакатнинг эҳтиёжларини қондириши, молиявий фойдаларни тўкис қилиш, барқарор пуллар чиқариш ва исломий даъват каби ишлар учун бўлади. Шунинг учун унинг аралашуви айирбошлашлар мувозанатини юзага келтириш ва дефицитни қоплаш билангина чекланиши дуруст эмас, балки давлат сиёсий, иқтисодий, тижорий мақсадларда ва исломий даъватни олиб чиқиш учун аралашади.


3. Миллий иқтисод:
Миллий иқтисод назарияси оғир саноатлар назариясидан келиб чиққан «ривожланишни ҳимоялаш» мафкурасига боғлиқдир. Миллий иқтисод назариётчиларининг қарашлари қуйидагича: Умматнинг иқтисодий ривожланиши унга иқтисодий салтанат билан бирга сиёсий салтанатни ҳам беришни кўзлаши лозим; Ҳар бир мамлакатнинг ривожланиши уч босқични, яъни қишлоқ хўжалиги сўнг қишлоқ хўжалиги, саноат сўнг қишлоқ хўжалиги, саноат ва тижорат босқичларини босиб ўтади; Мамлакатлар то савдо флотига, мустамлакаларга, турли хил иқтидорли аҳолиларга эга бўлмагунларига қадар ҳақиқий салтанат соҳиби бўлолмайдилар; Ишлаб чиқарувчи кучлар билан иқтисодий ривожланиш сиёсий салтанатнинг асосий шарти сифатида ўзаро уйғун бўлиши шарт; Халқаро иқтисодий алоқалар рақобат

 

140-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143